ТОШКЕНТ, 18 май. /«Дунё» АА/. Кинематография агентлиги ҳамда Россиянинг “Мастерская” кинокомпанияси ҳамкорлигида “Ўзбекистон: Янгиланаётган тарих” ҳужжатли фильмининг Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида суратга олиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига таяниб.
?жодий гуруҳ Орол денгизининг сатҳида ўрмон барпо этиш жараёни, Устюрт газ-кимё заводи фаолияти, шунингдек, тарихий обидалар ва ҳаётий лавҳаларни тасвирга олади.
Ҳужжатли фильм юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни кенг ёритади.