Тошкент-Сеул-Тошкент йўналиши бўйича навбатдаги авиақатновлар санаси тасдиқланди

13.01.2021 15:47

ТОШКЕНТ, 13 январь. /«Дунё» АА/. «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Тошкент-Сеул (?нчеон аэропорти) йўналиши бўйича Жанубий Кореяга кириш учун амалдаги рухсатномага эга бўлган чет эл фуқароларини, шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини ташиш имконияти мавжуд бўлган навбатдаги қатновлар санаси тасдиқланганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Uzbekistan Airways»  манбасига кўра, қатновлар жорий йилнинг 28 январь ва 2 февраль кунлари амалга оширилади.

Шу кунги қатновларда йўловчилардан Тошкент-Сеул йўналиши бўйича амалдаги виза билан хорижий фуқароларни ташиш амалдаги кириш визасининг мавжудлиги (2020 йил 5 апрелгача берилган С турдаги визалар бундан мустасно) ва  Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган лабораторияларнинг бири томонидан учиш  санасидан 72 соатдан ошмаган вақт давомида берилган PZR   усули билан олинган Covid-19 учун салбий тест натижаси талаб этилади. Маълумотнома Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.

Шунингдек, мазкур саналарда Тошкентдан ?нчеон аэропорти орқали учиб кетадиган транзит йўловчиларни туташ вақти 24 соатдан кам бўлган, Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган PZR тест маълумотномаси бўлиши шарти билан учинчи мамлакатларга ташиш имконияти мавжуд.

Сўнгги манзил ёки ундан кейинги транзит мамлакатларига кириш қоидаларига риоя қилиш учун жавобгарлик транзит йўловчилар зиммасига тўлиқ юклатилади.

Бошқа кунлари режалаштирилган қаттновлар учун (2021 йил 21 январь,   4 февраль ва 18 февраль) аввалги чекловлар амал қилади. Яъни Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан тасдиқланган PZR-тест маълумотномасига эга фақат Корея Республикаси фуқаролари ва Ф-5, Ф-6 визалари бўлган чет эл фуқаролари қатновларга қўйилади.

Ушбу қатновларда транзит йўловчиларининг ташуви амалга оширилмайди.

«Корея Республикасига келгандан сўнг, барча йўловчилар ПЗР-тест топширишлари ва яшаш жойларида 14 кунлик карантинда бўладилар. Аниқ яшаш жойига эга бўлмаган йўловчилар ўз маблағлари ҳисобидан махсус давлат карантин муассасаларида ўзини изоляция қилишлари шарт», дейилади  «Uzbekistan Airways»  хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net