Дунёдаги энг баланд ҳайкал Ҳиндистонда жойлашган. У мамлакат озодлиги курашчиси шарафига ўрнатилган

05.01.2021 10:03

ТОШКЕНТ, 5 январь. /«Дунё» АА/. Дунёдаги энг баланд ҳайкал Ҳиндистон ғарбидаги Гуджарат штатида жойлашган бўлиб, унга Бирлик ҳайкали деб ном берилган.

Бетон ва металлдан ясалган ҳайкал Ҳиндистон озодлиги учун курашган Маҳатма Гандининг издоши Валлабҳаи Пател (1875-1950) хотирасига атаб ўрнатилган.

Ҳайкалнинг баландлиги 182 метр. Бу обида АҚШдаги Озодлик ҳайкали (93 метр)дан икки баробар, Бразилиядаги ?со Масиҳ ҳайкали (38 метр)дан бир неча баробар баланд.

 Ёдгорлик ҳудуди 20 минг кв.м. жойни эгаллаган. Ҳайкал атрофини 12  кв.км. сунъий кўл ўраб турда.

Бош архитектор – ҳиндистонлик машҳур ҳайкалтарош Рам Ванжи Сутар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net