БЕРЛ?Н, 27 июнь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (Т?ҚХММ?), Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассосиацияси вакиллиги ва Берлин Гумболдьт университети ҳамкорлигида 30 июнь – Ўзбекистон ёшлари кунига бағишлаб “Ўзбекистон ва Германия ўртасида сув ресурсларини бошқариш йўналишида ҳамкорлик лойиҳалари” мавзуида вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
Т?ҚХММ? ректори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ўктам Умурзоқов томонидан очиб берилган мазкур онлайн-тадбирла икки мамлакат олий ўқув юртлари талабалари, профессор-ўқитувчилари ва илмий изланиш олиб бораётган ёш мутахассислар иштирок этди.
Ўтказилган вебинардан кўзланган асосий мақсад Германияда мазкур соҳада таҳсил олаётган ва фаолият олиб бораётган юртдошларимизнинг бой тажриба ва билимини Ўзбекистонда тадбиқ этиш, Германия олий таълим тизими ҳақида ўзбекистонлик ёшларга батафсил маълумот бериш, тегишли грантлар ютиш ҳамда илмий мақолалар ёзишда фойдали маслаҳатлар беришдан иборат бўлди.