Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Ар-Риёдда Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан кун тартибидаги икки томонлама масалаларни муҳ

04.05.2021 10:32

ТОШКЕНТ, 4 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Саудия Арабистони Подшоҳлиги ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон ал-Сауд билан учрашув ўтказди. Унда икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги маълумотига кўра,  томонлар жорий йилнинг май ойида икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 4-раундини видеоконференция шаклида ўтказиш истиқболларини муҳокама қилди. Тадбир халқаро кун тартиби доирасида томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашиш, шунингдек, кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш имконини беради.

Саудия Арабистони томони давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва динамик ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо бериб, уларни ҳаётга татбиқ этишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон – Саудия Арабистони Ҳукуматлараро комиссиясининг 4-йиғилиши кун тартиби доирасида кўриб чиқиладиган масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди. ?кки мамлакат вазирлик ва идоралари раҳбарларининг бундай шаклдаги самарали ва мунтазам учрашувлари икки томонлама муносабатларни сезиларли даражада мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриш учун замин яратиши таъкидланди.

Томонлар икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқалар жадаллашганини мамнуният билан қайд этдилар: ривожланаётган конструктив мулоқот савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш истиқболлари юзасидан мунтазам фикр алмашиш имконини бермоқда. Шу нуқтаи назардан, «Ўзбекистон – Саудия Арабистони» парламентлараро дўстлик гуруҳининг жорий йилнинг март ва апрель ойларида ўтказилган учрашувларининг амалий натижалари юқори баҳоланди.

Учрашув якунида икки давлат ўртасида маъқулланган ташаббуслар ва мавжуд битимларни амалга ошириш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net