Ўзбекистон Бош прокуратураси делегацияси ФАТФ ялпи мажлисида иштирок этмоқда

20.02.2020 15:12

ТОШКЕНТ, 20 февраль. /«Дунё АА»/. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департамент бошлиғи Д.Раҳимов бошчилигидаги делегация Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ)нинг навбатдаги ялпи мажлиси фаолиятида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Бош прокуратура манбасига таяниб.

Хорижий давлатлар ваколатли органлари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида мазкур ялпи мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси делегацияси томонидан бир қатор хорижий давлатлар делегацияси вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Жумладан, Корея Республикаси Молиявий разведка бўлинмаси бошлиғи Ким Кун ?к билан бўлган учрашувда жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш, шунингдек, мазкур соҳадаги миллий тизимни ўзаро баҳолаш жараёнини ўтказиш юзасидан тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net