?жод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада ривожлантириш вазифалари белгиланди

13.03.2020 12:38

ТОШКЕНТ, 13 март. /«Дунё» АА/. «?жод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Қарорга мувофиқ, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар таянч ўқув режаси тасдиқланди. Ўқув режага янги – Тарбия фани киритилди.

Шунингдек, ижод мактаблари учун нотиқлик санъати, халқ оғзаки ижоди, адабий жараён, адабиёт қоидалари, публицистика, матншунослик, драматургия каби фанлар ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар учун илм-фан (Science), шахсий савия (Personal development), замонавий ёндашув (Global Perspectives) каби фанлар жорий этилди.

Ўқув режаси асосида Агентлик тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқув режалари ва дастурлари қайтадан ишлаб чиқилади. Ушбу қўшимча чоралар ёшларни интерактив тарзда, чуқурлаштирилган билим олишларини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

Шунингдек, қарор билан ушбу мактабларни оталиққа олиш, уларни ривожлантириш учун масъул олий ўқув юртлари, вазирлик ва идоралар рўйхати тасдиқланди ҳамда улар учун тегишли вазифалар белгиланди.

?жод мактаблари ва ихтисослаштирилган мактабларда дарс ҳамда факультатив машғулотларни олиб боришда илғор хорижий мамлакатлар дарсликларидан фойдаланишга имкон берилгани қарорнинг яна бир муҳим жиҳатидир.

Ҳужжатда 2020 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб:

– мазкур мактаблар маъмурий-бошқарув, педагогик, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ойлик устама тўланиши, уларни иш ҳақи фонди ҳисобига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилиши;

– ушбу мактабларда дарс берган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг асосий иш жойидаги лавозим маошларига 30 фоиз миқдорида устама ҳақ қўшилиши;

– ?жод ва ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларининг овқатланиши бўйича сарф-харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлиқ қопланиши белгиланди.

?жод, ихтисослаштирилган мактабларга иқтидорли болаларни аниқлаш ва саралаб олишнинг шаффоф тизими яратилиб, ташаббускор, кенг дунёқараш ҳамда юқори илмий салоҳиятга эга илғор педагог кадрларни танлов асосида ишга жалб қилиш тартиби жорий этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net