?чки ишлар вазирлиги: ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд

16.03.2020 16:10

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 миллион 600 минг сўмдан 89 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?чки ишлар вазирлиги манбасига таяниб.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 миллион 900 минг сўмдан 89 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишга асос бўлади.

Хусусан, юқоридаги ҳаракатлар:

– олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;

– хизмат мавқеидан фойдаланиб;

– диний ташкилотлардан, шунингдек, чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;

– оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, ?нтернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net