Ҳиндистоннинг тўқимачилик технологиялари соҳасидаги илғор тажрибаси ўрганилди

29.05.2022 12:11

ДЕҲЛ?, 29 май. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонаси шу кунларда Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган 31-тўқимачилик технологиялари кўргазмаси билан яқиндан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

2001 йилдан буён йилига икки марта ташкил этиладиган ушбу тадбир тўқимачилик технологиялари соҳасидаги энг йирик кўргазмалардан ҳисобланади.

Бу йилги кўргазмага ташриф доирасида Ҳиндистоннинг йирик йигирув, тикув, ювиш, тўқимачилик босма машиналари, дазмоллар,
ип-калава, мато, тўқимачилик бўёқлари ва бошқа соҳага оид замонавий ускуна ва технологияларни ишлаб чиқарувчи компаниялари маҳсулотлари билан яқиндан танишилди.

Ҳинд ишбилармон доиралари вакилларига юртимизда тўқимачилик соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумот берилгани баробарида  тўқимачилик соҳасида истиқболли сармоявий лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш таклиф этилди.

Ҳинд компаниялари мамлакатимизнинг сўнгги йилларда тўқимачилик соҳасида эришаётган катта ютуқларини юқори баҳолаган ҳолда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор эканини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net