Ҳиндистондан муносабат: Ўзбек тили байрами куни биз учун ҳам қувончли кун

18.10.2021 11:36

ДЕҲЛ?, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Деҳли шаҳридаги «Ўзбек тили дўстлари» клуби аъзоси, Жомия Миллия ?сломия университетининг ўзбек тили курсида таҳсил олган Салмон Азмий табрик йўллади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- 21 октябрь санаси Ўзбекистонда Ўзбек тили байрами куни сифатида нишонланишидан жуда яхши хабардормиз. Бу байрам билан мен барча ўзбекистонлик дўстларимни табриклайман.

Бу кун биз учун ҳам қувончли кун. Чунки мен кўп йилдан бери ўзбек тили ва адабиётини ўрганиб келаяпман.  

Менинг мақсадим келгусида Ўзбекистонга бориб, унинг маданияти, тили ва тарихини тадқиқ этиш. Бу борадаги илмий изланишларим ўзбек ва ҳинд халқларининг тарихий муносабатларини янада мустаҳкамлашга, ўзбек адабиётини Ҳиндистонда янада оммалаштиришга арзимаган ҳисса бўлиб қўшилишига ишонаман.  

Фурсатдан фойланиб, байрам табриги сифатида Сизларга ўзим яхши кўрган, ўзбек тили ҳақидаги шеърни илинмоқчиман.

Боболардан мерос қолган,

Бутун олам эъзоз қилган.

Бу дунёда ягонамсан,

Она тилим жону дилим.

Мадҳинг дилдан куйлай жўшиб,

Оҳангларинг қўшиб-қўшиб.

Ўрганарман сендан билим,

Она тилим жону дилим.

  Ўзбек тили байрами куни барчамизга муборак бўлсин!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net