Ҳиндистон ОАВларида Ўзбекистонда мустақиллик байрами арафасида афв бўйича фармон имзолангани ҳақида мақолалар чоп этилди

31.08.2020 15:05

ДЕҲЛ?, 31 август. /“Дунё” АА/. Президентимиз Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. ?нсонийликнинг бу каби олий намунаси, ўз навбатида, халқаро ҳамжамият томонидан ҳам эътироф этилиб, етакчи оммавий ахборот воситалари мазкур мавзуга бот-бот мурожаат қилмоқда. Хусусан, ана шундай навбатдаги мақолалар Ҳиндистоннинг “diplomacyindia.com” ва “sarkaritel.com” сайтларида эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзбекистон Президенти 113 нафар фуқарони афв этди”, деб номланган сарлавҳали мақолада юртимизда байрам арафасида қилмишига чин кўнгилдан пушаймон инсонларга меҳрибонлик кўрсатилгани қайд этилади.

Ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинганининг
29 йиллиги арафасида имзолангани алоҳида таъкидланади.

“Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаролар афв этилди”, дейилади хабарларда.

Хорижий нашрлардаги мақолаларда, шунингдек, озод этилган инсонларни ижтимоий ҳаётга мослашишларини таъминлаш бўйича кўриладиган вазифалар, бу борада Президент кўрсатмалари ҳақида тўхталиб, шундай дейилади:

“Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net