Ҳиндистон билан ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда

31.01.2021 10:58

ДЕҲЛ?, 29 январь. /«Дунё»АА/. Республикамизнинг Деҳлидаги элчиси Дилшод Ахатов Ҳиндистон адвокатлари уюшмаси ва Ҳиндистон ҳуқуқий фонди президенти, ушбу мамлакат Олий суди адвокати ва “BRICS” ҳуқуқий форумлари ташкилотчиси ҳамда “LAWASIA” уюшмаси аъзоси  Прашант Кумар билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбатдошга Ўзбекистонда, шу жумладан, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳамда республикамизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълумот берилди. Мамлакат ташқи иқтисодий фаолияти, хусусан, савдо ва инвестициялар соҳаларидаги ишлар жадал тус олгани муносабати билан хорижий ҳамкорлар билан юзага келадиган тегишли шартномавий ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ҳам фаоллашаётгани баён этилди. Хусусан, савдо-иқтисодий алоқалар ва инвестициялар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишни ташкил этиш ва бундай ҳолатларда англо-саксон ҳуқуқ тизимига асосан иш юритиш борасида илғор тажриба ва малакали кадрлар тайёрлаш масалалари муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.

Суҳбат давомида П.Кумарнинг халқаро хусусий ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар ўртасида мунтазам равишда ўзаро маслаҳатлашувлар, тажриба алмашувлари, семинар ва конференциялар ташкил этиш, ҳамкорликда ходимлар малакасини оширишни йўлга қўйиш ҳамда низоли ҳолатларни биргаликда кўриб чиқиш орқали ҳозирги кунда юзага келаётган муаммоларга умумий ва самарали ечим топишга эришиш мумкинлиги ҳақида фикрлар билдирди.

Бу борада ҳуқуқшунос БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясида (ЭСКАТО) иштирок этувчи давлатларнинг етакчи ҳуқуқий идоралари вакилларидан ташкил топган “LAWASIA” (The Law Association for Asia and the Pacific) уюшмаси томонидан амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ҳамда Ўзбекистондаги оммавий ва хусусий ҳуқуқ соҳасида фаолият юритаётган идораларни ҳам “LAWASIA”га аъзо бўлишга таклиф этди.

Учрашув якунида ушбу соҳадаги икки томонлама мулоқотларни фаол давом эттириш ва ўзаро манфаатли масалаларда ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net