Ғузор қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича тендерда халқаро компаниялардан 12 та ариза келиб тушди

22.04.2022 11:05

ТОШКЕНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Энергетика вазирлиги Хитой,  БАА, Россия, Туркия, Франция, ва бошқа давлатлар компанияларидан Ғузор қуёш фотоэлектр станциясини (ҚФЭС) қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичида (Малака сўрови – RFQ)  иштирок этиш учун аризаларни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Вазирлик маълумотига кўра, халқаро компаниялардан ушбу тендерда иштирок этиш учун жами 12 та ариза келиб тушган.

Лойиҳа Осиё тараққиёт банки кўмагида энергетика, инвестициялар ва ташқи савдо, молия вазирликлари ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳа Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида қуввати 300 МВт гача бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуришни назарда тутади.

Тендерда иштирок этишни хоҳловчиларнинг барчаси учун очиқ киришда малака сўрови тақдим этилди. Тендер комиссияси иштирокчилардан таклифлар келиб тушгандан сўнг, қабул қилинган таклифларнинг тўлиқлиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолайди, шундан сўнг малакали иштирокчиларнинг “қисқа рўйхати” эълон қилинади, улар кейинчалик тендернинг иккинчи босқичига (Таклифлар сўрови – RFP) қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) кўмагида амалга оширилаётган умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоелектр станцияларини қуриш бўйича иккинчи дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net