Германиянинг Гослар ва Виттенберг шаҳарларида Ўзбекистоннинг маданий ва сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди

13.09.2022 18:13

БЕРЛ?Н, 13 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Гослар (Германия) шаҳрининг 1100 йиллигига бағишланган тадбир доирасида Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдим этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. 

Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасидан маълум қилинишича, Гослар шаҳарининг марказий майдонида махсус ажратилган саҳнда  ўзбек диаспораси вакиллари иштирокида мамлакатимизнинг туристик ва маданий салоҳиятини намоён этадиган ҳунармадчилик буюмлари, китоб ва ахборотномалар намойиш этилгани баробарида ўзбек миллий таомлари ҳам тайёрланди.

Тадбирда иштирок этган Гослар шаҳри ҳокими Урте Швердтнер хоним Ўзбекистон павильонига ташриф буюрди. Бу ерда бўлиб ўтган суҳбат давомида унга Ўзбекистоннинг бой маданияти ва туристик салоҳияти тўғрисидаги муҳим маълумотлар берилди.

Шунингдек, элчихона томонидан Германиянинг Виттенберг шаҳрида ўтказилган ҳалқаро велопойга ва шаҳар байрами доирасида ҳам Ўзбекистон маданияти ва туризм салоҳияти тақдим этилди. Ушбу тадбирда кўплаб юқори мартабали меҳмонлар, жумладан, Саксония-Анхальт федерал ери Бош вазири Райнер Хазелов, Виттенберг шаҳри обербургомистри Торстен Цугеҳёр ҳамда мазкур минтақанинг сиёсий, ишбилармон ва маданий доиралари вакиллари қатнашдилар.

Тақдимот доирасида мамлакатимиз тарихи, маданияти ва саёҳлик  салоҳиятига бағишланган кўргазма ташкил этилди, меҳмонлар учун байрам дастурхони ёзилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net