Германиядан муносабат: Олий даражадаги алоқалар Германия-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожлантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга

15.03.2021 13:47

БEРЛ?Н, 15 март. / «Дунё» АА /. Германия социал-демократик партияси (ГСДП)нинг мамлакат парламенти - Бундестагдаги фракцияси раисининг ўринбосари Дирк Визе «Дунё» ААга берган интервьюсида Ўзбекистон-Германия олий даражадаги онлайн-саммити натижалари ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини изҳор қилди.

- Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзаро ташрифларидан сўнг мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар жадал ривожланиш босқичига чиқди, - деди немис депутати. - Кўп соҳаларда жуда яқин ҳамкорлик мавжуд. Хусусан, иқтисодий соҳада кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Коронавирус пандемиясига қарши курашишда молиявий ва техник ҳамкорлик ҳамда ўзаро алоқаларни таъкидлаш мумкин.

Шу сабабли олий даражадаги алоқалар Германия-Ўзбекистон муносабатларини янада ривожлантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Биз пандемияга қарамасдан, мамлакатларимиз раҳбарлари ўртасида давом эттирилаётган мулоқотни мамнуният билан қабул қиламиз. Умид қиламизки, яқин келажакда пандемия даврини енгиб чиқамиз ва виртуал алоқа билан бир қаторда яна ўзаро ташрифлар учун имконият яратилади.

?шончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида ўзаро муносабатларимиз, шунингдек, Европа ?ттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик бундан кейин ҳам муваффақиятли ривож топади.

Саммит мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини айтмоқчиман. Бундестагнинг «Германия - Марказий Осиё» парламент гуруҳи бугунги кунда икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, тажриба алмашиш, шу жумладан, ислоҳотлар жараёнида ўзбек шерикларини қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан муҳим тузилма ҳисобланади.

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни фаоллаштиришга интилмоқда. Таъкидлаш керакки, Европа ?ттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси ҳам ушбу мақсадга эришишга қаратилган. Бу Европа ?ттифоқининг ушбу муҳим минтақа билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини намойиш этади.

Ўз навбатида, Германия ҳам ушбу стратегияга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Ўтган йил бошида Германия Федерал ташқи ишлар вазирлигида «Яшил Марказий Осиё» ташаббуси бўйича юқори даражадаги конференция бўлиб ўтди. Минтақадаги сув ресурсларини самарали бошқариш масаласи ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун олдинга силжиш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш барча томонлар учун фойдали бўлади.  Биз ушбу жараёнга Фридрих Эберт жамғармаси каби илмий марказларимиз ва сиёсий фондларимиз ёрдамида фаол ҳисса қўшмоқчимиз.

Германия социал-демократик партиясининг парламентдаги фракциясидаги вазифаларимга асосланиб, мен Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорлик билан боғлиқ масалаларни қизиқиш билан кузатиб бораман. Ўзбекистон ушбу қўшни мамлакатда кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Айтишим мумкинки, Ўзбекистон Афғонистонда муҳим роль ўйнамоқда. Афғонистон Марказий Осиёдаги кўплаб лойиҳаларда иштирок этаётганидан мамнунмиз ва айнан Ўзбекистон бу йўналишда фаол шерик бўлиб, асосий ҳамкор сифатида ҳаракат қилмоқда.

Яқинда биз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 29 йиллигини нишонладик. Мен келгуси йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги янада жадал ҳамкорликка умид қиламан. Биз Ўзбекистонни мамлакатнинг кейинги тараққиётини таъминлашга қаратилган инклюзив ислоҳотлар жараёнида қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net