Германиядаги ватандош хайрия акцияси доирасида кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатмоқда

02.08.2020 09:48

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 2 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Германияда яшаб, турли соҳаларда муваффақиятли меҳнат қилаётган ватандошларимизни мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёни ҳамда коронавирус пандемияси шароитида хайрия тадбирларига фаол жалб этиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, шу кунларда Германиянинг Бавария федерал ўлкасидаги “JD East ” компанияси раҳбари, юртдошимиз Жонибек Жонибеков билан ҳамкорликда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида навбатдаги хайрия акцияси ташкил қилинди. Хоразм вилояти ?чки ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари кўмагида ўтказилган тадбирда кам таъминланган 50 оилага гўшт маҳсулотлари тарқатилди.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг апрель ойида “JD East ” компанияси Хазорасп туманида ҳам шундай саховат тадбири ташкил қилиб, 100 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net