Германияда Ўзбекистондаги ўзгаришлар жараёни муҳокама қилинди

28.02.2020 12:27

БЕРЛ?Н, 28 февраль. / «Дунё» АА/. “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Эркин Туляков, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ?қтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директорининг ўринбосари У.Обидхўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти маркази раҳбари Б.Мустафоевдан иборат Ўзбекистон делегацияси Германияда бўлди.

Ташрифининг биринчи кунида Ўзбекистон делегацияси аъзолари Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси, ?қтисодиёт ва ташқи савдони қўллаб-қувватлаш федерал уюшмаси, Шарқий Европа ва Халқаро тадқиқотлар маркази (ZOiS) вакиллари, шунингдек, немис мустақил экспертлари билан учрашув ўтказди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу иқтисодий бирлашма ва тадқиқот ташкилотлари Германиянинг етакчи илмий марказлари ҳисобланади, мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида муҳим роль ўйнайди. Улар томонидан тайёрланган таклифлар ва таҳлилий материаллар, шу жумладан, халқаро сиёсат ва бизнеснинг долзарб масалалари ҳукумат тузилмалари, ишбилармон доира ҳамда Германия оммавий ахборот воситаларида кенг фойдаланилади.

Германия экспертлари иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан фикр алмашилди.

– Марказимиз тадқиқот ишларида Марказий Осиё минтақаси, хусусан, Ўзбекистон алоҳида ўрин тутади, – деди ZOiS илмий директори, профессор Гвендолин Засе. – Шу боис тадбир доирасида Ўзбекистоннинг замонавий ривожланиши, мамлакатда фуқаролик жамиятининг ривожлантириш, чет эл компаниялари учун қулай ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиш борасидаги ишлар тўғрисида маълумот берилгани айни муддао бўлди.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари, минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб масалалари, минтақавий ва глобал иқтисодий тузилмалар билан ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, немис мутахассислари Ўзбекистонда бўлаётган жараёнлар Германияда катта қизиқиш уйғотаётганини айтиб ўтди.  Марказий Осиёда сиёсий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашда Ўзбекистоннинг қўшни давлатлар билан минтақавий ҳамкорлик сиёсати муносиб ҳисса бўлиб қўшилаётганини юқори баҳолади.

«ITM Investment Trade Marketing GmbH» компанияси директори Дирк Тёрндленинг қайд этишича, мулоқотлар чоғида Ўзбекистоннинг ташқи ва ички сиёсати, минтақавий, халқаро ташкилотларга интеграциялашуви, бундан кутилаётган натижалар бўйича фикр алмашиш имконияти яратилган.

“Бир неча йилдан буён Ўзбекистон бозорида фаолият юритаётган компания раҳбари сифатида айтишим мумкинки, мамлакатингиз тўғри йўлдан бормоқда. ?слоҳотлар эса ўз вақтида амалга ошириляпти. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилаётган имкониятлардан хурсандмиз. Ўзбекистон ишбилармонлари билан фаол ҳамкорлигимиз эса улар маҳсулотларини Германия бозорига олиб киришга йўналтирилган”, – дея ўз фикрини билдирди Дирк Тёрндле музокаралар давомида.

Фото: Президент матбуот хизмати

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net