Германияда ўзбек тили ва адабиёти билимдони ?нгеборг Бальдауф билан учрашув ташкил этилди

19.10.2021 11:37

БЕРЛ?Н, 19 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонинг Германиядаги элчихонасида 21 октябрь –Ўзбек тили байрами куни муносабати билан давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Германияда вақтинча яшаётган  ва таълим олаётган ватандошлар  ва А.Гумбольдт номидаги Берлин университетининг Марказий Осиё бўлими раҳбари, ўзбек тили ва адабиётининг билимдони, таниқли олима, «Дўстлик» ордени соҳибаси профессор ?нгеборг Бальдауф иштирок этди.

Ўзбек тили ва  адабиёти,  халқ оғзаки ижодини етук билимдони ва Европадаги жонкуяр тарғиботчиларидан бири профессор ?нгеборд Бальдауф ўз маърузасида ўзбек тилини халқаро миқёсда обрўсини ошириш бўйича қилинаётган ишларни эътироф этди. Немис олимининг сўзларига кўра, у ўзбекистонлик адабиётшунос олимлар ва ёзувчилар билан доимий мулоқотда. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети фахрий профессори сифатида республикамиз олий таълим муассасалари тилшунослари ва адабиётшунослари билан яқин ҳамкорлик қилиб келаётганини таъкидлади.

- Мен ўзбек тилини ўрганиш ва тадқиқ қилиш, ўзбек адабиётининг етук вакиллари ва уларнинг асарларини ўрганишда давом этаяпман. Ўзбек тили  ва адабиётини ўрганиш ва тадқиқ этиш фаолиятимнинг асосига айланган десам ҳам хато бўлмайди, - деди ?нгеборг Бальдауф. -  Айни пайтда «20 аср бошларида ўзбек адабиёти»,  «Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Ўрта Осиёда жадидчилик», «Ўзбек адабиёти», «Ўзбек халқ мақол, матал ва топишмоқлари» ва «Ўзбек халқида ҳаж сафарлари» мавзуларидаги илмий изланишлар устида ишлаяпман. Ҳар бир халқ ўз тили мавқеини кўтаришга интилади. Ўзбекистон томонидан бу борада барчага ўрнак бўладиган ишлар қилинмоқда.  21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни  деб эълон қилинди. Ушбу эзгу анаъаналарни ёшлар давом эттириши керак. Қайси давлатда бўлманг, она тилингизни ёдда тутинг ва уни оммалаштиришга интилинг.  Фурсатдан фойланиб, барча ўзбекистонликларни ва дунёдаги жамики ўзбекларни она тили байрами билан муборакбод этаман.

Давра суҳбатида  Германияда ўзбек тилининг мавқеини ошириш, ёшларнинг миллий урф-одатлар ва она тилимиз ривожидаги  ўрнини мустаҳкамлаш, немис олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар сонини ошириш, ўзбек адабиёти дурдоналарини немис тилига таржима қилиш ишларини кучайтириш ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилди.

Элчихона  маълумотларига кўра, Ўзбек тили байрами куни муносабат билан Германия, Чехия ва Швецияда турли тадбирлар, жумладан, адабий кечалар  ташкил этиш давом этади.

Маълумот учун. ?нгеборг Бальдауф Бамберг ҳамда Берлин университетларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитилишини ташкил қилган, ҳозир Берлиндаги Гумбольдт университетида хорижлик ёшларга ўзбек тилидан дарс беради. Тилшунос олима Германияда ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитилишига оид қатор ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратган.

?.Бальдауф Ўзбекистонда жадидчилик ҳаракатининг ёрқин намояндалари Чўлпон, Беҳбудий ва Фитратнинг ҳаёти ва ижодини ҳам чуқур ўрганган. Ушбу изланишлари натижасида «20 аср ўзбек адабиёти» монографиясини ёзиб,  немис ва ўзбек тилларида нашр эттирган. У, шунингдек, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукруллонинг «Кафансиз кўмилганлар» асари ва ёзувчи Учқун Назаровнинг «Чаён йили» романини немис тилига таржима қилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net