Германияда Наврўз шукуҳи: Кёльн шаҳрида ўзбекистонлик ёшлар учун байрам тадбири ўтказилди

23.03.2022 11:25

БЕРЛ?Н, 23 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Германиядаги дипломатик ваколатхоналари томонидан “Ватандошлар” жамоат фонди билан биргаликда уюштирилган байрам тадбирда Кёльн, Бонн, Дюссельдор, Гисен, Эссен ва Аахен шаҳарлари олий ўқув юртларида таҳсил олаётган, илмий тадқиқот ишлари олиб бораётган ҳамда турли немис компанияларида фаолият юритаётган 150 нафардан ортиқ республикамиз ёшлари оила-аъзолари билан иштирок этишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Байрам тадбири давомида элчихона билан ҳамкорликда Германияда илк маротаба ўзбекистонлик аёллар уюшмаси – Кёльн шаҳрида истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг “Шарқона” маданият жамиятига асос солинди.

Ушбу жамиятнинг асосий вазифалари сифатида Германиядаги дипломатик ваколатхоналаримиз кўмагида келгусида Ўзбекистонлик аёлларни бирлаштириш, ватандошларимиз фарзандларини миллий урф-одатларимиз ва анъаналаримиздан узоқлашиб кетмаган ҳолда тарбия олишлари, турли маданий тадбирлар ташкил қилиш, ҳамда ўзаро кўмак ва кўприк вазифасини ўташи белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш мақсадида ташкил этилган «Ватандошлар» жамоат фонди билан “Шарқона” маданият жамияти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолаланди.

Маълумки, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида “Сиз Ўзбекистонни биласизми?” халқаро онлайн викторина ташкил этилган эди. Викторинанинг биринчи босқичида хорижий давлатларда истиқомат қилаётган 25 нафар ватандошимиз совриндор бўлишган эди ва шундай ғолиблардан бири Германиянинг Рур университети магистранти Дониёр Муҳаммадиевга Элчихонамиз ҳодимлари томонидан тадбир давомида эсдалик совғалари ва бадиий адабиётлар тўпламлари топширилди.

Байрам тадбирида “?стиқлол наво” ашула ва рақс ансамбли санъаткорлари томонидан тақдим этилган миллий куй ва қўшиқлар тадбирнинг янада ёрқин ўтишига хизмат қилди. Байрамона ёйилган дастурхон атрофида йиғилган ватандошларимиз тансиқ баҳорий таомлар билан бирга ўзбек миллий пазандачилигининг кўрки бўлган паловдан ҳам татиб кўриш имкониятига эга бўлдилар.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net