Германия телеканалида Ўзбекистон туризм салоҳияти ҳақида махсус фильм намойиш этилди

17.07.2020 12:32

ТОШКEНТ, 17 июль.«Дунё» АА. Германиянинг машҳур «MDR» телеканалида кўп миллионли аудиторияга эга бўлган прайм-тайм вақтда Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари тўғрисидаги ҳужжатли фильм намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Мазкур 25 дақиқали ҳужжатли фильм «MDR» телеканали ижодий гуруҳининг ўтган йил баҳорда Ўзбекистонга ташрифи давомида суратга олинган. Мазкур ижодий сафар Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган.

Фильм «BIWAK» махсус телекўрсатувида намойиш этилди. Кўрсатув орқали  немис томошабинлари Ўзбекистоннинг велотуризм, тоғ ва ландшафт туризми имкониятлари билан танишиш имконига эга бўлди. Унда муаллифлар Нурота тоғлари, Амударё ва Сирдарё бўйлаб велосипедда саёҳат қилиб, минтақамиз ҳақида ҳикоя қилишди.

Умуман олганда, ушбу қизиқарли фильм томошабинларга Ўзбекистонни ўзлари учун экотуризмга бой мамлакат сифатида кашф қилиш имконини берди. Шунингдек, кўп миллатли Ўзбекистон маданияти, меҳмондўстлиги ва миллий анъаналари, хусусан, тўйларимиз ҳақида кенг тасаввурга эга бўлишга шароит яратди.

«MDR» телерадиокомпанияси 1991 йилда Саксония, Саксония-Анхальт ва Тюрингия федерал штатлари ўртасидаги давлат аҳамиятидаги келишув асосида ташкил этилган. «MDR»нинг бош офиси Лейпцигда жойлашган. Телеканал аудиторияси 10 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади. Телеканал бу кўрсатгич билан Германияда етакчи ўринлардан бирида қайд этилади. Каналнинг ўз веб-сайти, шунингдек, ижтимоий тармоқларда аккаунтлари бор.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net