Гент университети профессори: Маҳалла тизими ходимлари куни - менинг ҳам байрамимдир

23.03.2021 17:48

БРЮССЕЛЬ, 23 март /«Дунё» АА/. 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан Бельгиянинг Гент университети сиёсатшунослик факультети профессори Фабиенн Боссют «Дунё» АА мухбирига Ўзбекистондаги маҳалла институтининг жамият ривожидаги ўрнига оид фикрларини билдирди.

Фабиенн Боссют, Гент университети сиёсатшунослик факультети профессори (Бельгия):

- Ўзбекистон маҳалла фидойиларини  Маҳалла тизими ходимлари куни билан чин қалбдан муборакбод этаман.

 Юртингиз ҳаётида маҳалла нақадар муҳим ўрин тутишини мен жуда яхши биламан. Негаки бир неча йилдан бери маҳалла институтига бағишланган илмий тадқиқот олиб бормоқдаман. Шу боис тўлиқ ишонч билан айта оламанки, бу байрам - менинг ҳам байрамимдир.

Мен Европа ?ттифоқининг Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон билан муносабатларига оид мавзу билан шуғулланаман. Шу боис бир неча йил муқаддам Ўзбекистон маҳалла институтини тадқиқ қилишга қарор қилдим. ?лмий ишимнинг мақсади – Е?нинг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, ?ттифоқнинг Ўзбекистон билан алоқаларини яхшилашга хизмат қилишдир.

Соддароқ айтадиган бўлсам, тадқиқотим Европа ?ттифоқи Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш жараёнида маҳаллаларни қўллаб-қувватлаши ва бу орқали жамиятнинг барқарорлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшиши истиқболларини ўрганишга қаратилган. 

Айни пайтда тадқиқот устидаги ишларим давом этмоқда ва унинг натижалари яқин вақт ичида «Central Asian Survey» журналида эълон қилинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net