Гендер тенгликни таъминлашда Ўзбекистон тажрибаси хорижий мамлакат парламентлари вакилларига тақдим этилди

20.07.2022 15:37

ТОШКЕНТ, 20 июль. /«Дунё» АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро ?ттифоқ (П?) вице-президенти, П? ижроия қўмитаси аъзоси Акмал Саидов  кеча Парламентлараро ?ттифоқнинг Гендер ҳамкорлик бўйича гуруҳи томонидан Нигерияда ташкил этилган видеоконференция шаклидаги вебинарда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Паламент қуйи палатаси маълумотига кўра, мазкур тадбирнинг кун тартибида давлат бошқаруви органлари ҳамда бевосита парламент фаолиятида аёлларнинг ўрни ва нуфузини ошириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Акмал Саидов ушбу йўналишда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар юзасидан «Гендер тенгликни таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги маърузаси билан хорижий мамлакат парламентлари вакилларини таништирди.

Унда мамлакатимизда гендер тенглик масалалари бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борада бошқарув соҳасидаги аёллар сонининг ортиши, сўнгги кунларда Конституциявий ислоҳотлар жараёнида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли амалий чора-тадбирларга тўхталиб ўтди.

Вебинар давомида иштирокчилар мазкур йўналишда миллий қонунчиликда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ҳақида ўзаро фикр алмашиб, халқаро ҳамжамиятда мамлакатларнинг турли соҳаларда гендер тенгликни таъминлаш масаласи юзасидан истиқболдаги парламентлараро платформаларда ўзаро тажриба алмашишга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net