Гао Дэнбан: Ўзбекистон раҳбарининг ЭКСПО-2020 кўргазмаси очилиш маросимидаги видеомурожаати икки мамлакат ўртасидаги алоҳида мазмундаги м

05.11.2020 09:55

ПEК?Н, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Хитойнинг йирик компаниялари вакиллари давлатимиз раҳбарининг ?мпорт маҳсулотлари учинчи Хитой халқаро кўргазмасининг очилиш маросимидаги нутқи бўйича ўз фикрларини билдиришда давом этмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, «Anhui Conch Cement Co. Ltd.» компанияси директорлар кенгашининг раиси Гао Дэнбан таъкидлашича, Ўзбекистоннинг мазкур халқаро кўргазмадаги фаол иштироки ва ХХР раҳбарияти таклифига кўра Президент Шавкат Мирзиёевнинг видеомурожаат йўллаши — бу Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоҳида мазмундаги муносабатларнинг яққол далилидир.

— Ўзбекистон Президенти ўз нутқида коронавирус пандемияси даврида икки давлат ўртасида яқин иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, шунингдек, глобал миқёсда биргаликдаги ишларни фаоллаштиришнинг муҳимлигини таъкидлади, - деди Гао Дэнбан. — Шу маънода Ўзбекистон раҳбарининг Хитой билан ҳар томонлама ўзаро манфаатли иқтисодий, савдо ва сармоявий шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги таклифлари алоҳида аҳамиятга эга.

Хитой ишбилармон доиралари сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти ва ташқи савдо тартибини либераллаштирув жараёни давом эттирилаётгани, саноатда юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаол ривожлантирилаётганини қизғин қўллаб-қувватламоқда. Хитойдаги барча ишбилармонлар Янги Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий, сармоявий ва технологик ҳамкорликнинг кенг истиқболларини яхши англайди.

Хитойнинг энг йирик цемент ишлаб чиқарувчиси («Fortune Global 500» рўйхатида 441-ўрин) ҳисобланган «Anhui Conch Cement» компанияси ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Биз бугун Қашқадарё вилоятида «Qarshi Conch Cement» компанияси цемент заводини бунёд этиш лойиҳасини амалга оширмоқдамиз.

Бундан ташқари, «Anhui Conch Cement» ўз таркибидаги компаниялар орқали экологик тоза қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, дуккакли экинларни Ўзбекистондан Хитойга импорт қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net