Фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди

17.02.2021 11:25

ТОШКЕНТ, 17 февраль. «Дунё» АА/. Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда танлаш ва жалб қилиш бўйича Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги келишувни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотига кўра, видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган учрашувда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти, Россия Федерацияси меҳнат ва бандлик федерал хизмати, Россия Федерацияси меҳнат ва ижтимоий ҳимоя  ?чки ишлар вазирликлари, Россия Халқлар дўстлиги университетининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари иштирок этди.

?шчи гуруҳи йиғилишида ҳукуматлараро келишувнинг амалга ошириш жараёни, хусусан, пандемия шароитида Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда Россия Федерацияси иқтисодиётининг турли тармоқларига ишга жалб қилиш, фуқароларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ўқитиш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун талаб этиладиган тиббий кўрик хизматларини Ўзбекистонда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net