Франциянинг туризм соҳаси экспертлари иштирокида вебинар ўтказилади

27.04.2020 21:12

ТОШКЕНТ, 27 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси кўмагида туристик бизнес вакиллари учун франциялик экспертлар иштирокида вебинар ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига асосланиб.

Конференция шу йил 29 апрелда маҳаллий вақт билан соат 14:30 да  «Пандемиядан кейинги туризм»  мавзусида бўлиб ўтади. Унда  иштирокчилар коронавируснинг Европа ва Франция сайёҳлик саноатига таъсири, Европа туризм индустрияси СОVID-19 пандемиясига қарши қандай чоралар кўраётгани муҳокама этилади.

Вебинарда Европа сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари Европа ассоциацияси (ЭСТАА) бош котиби ўринбосари Кристина Руссе, Франция Туроператорлар уюшмасининг (СEТО) бош котиби, Юрген Бахман маъруза қилади.

Вебинарда иштирок этиш орқали Европада СОVID-19 нинг туристик секторга етказган зарарини камайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, пандемиядан кейинги даврда туризмни ривожлантириш бўйича экспертлар ёндашувлари билан яқиндан танишиш мумкин бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net