Франциянинг «ГEО» нашри сайёҳларга Самарқандга мазмунли виртуал саёҳатни таклиф этмоқда

21.04.2021 11:24

ПАР?Ж, 21 апрель. /«Дунё» АА/. Франциянинг оммабоп «GEO» сайёҳлик нашри «My Tour Live» компанияси билан ҳамкорликда француз саёҳатчилари учун навбатдаги жонли виртуал экскурсияни ташкил этиш учун Самарқанд шаҳрини танлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Регистон майдонига виртуал ташриф 23 апрель, жума куни соат 20:30 дан 21:30 гача режалаштирилган.

Нашр «Карантин чоралари ва саёҳатларни чеклашни вақтинча унутишни, клавишларни бир неча марта босиш орқали Марказий Осиёдаги мамлакат ва ?пак йўлидаги улуғвор жой - Ўзбекистонга боришни» таклиф қилган.

Ҳаяжонли виртуал саёҳатга тажрибали гид ҳамроҳлик қилади. У ушбу манзил сирларини очишдан ташқари, реал вақтда батафсил маълумот бериш билан бирга, барча саволларга жавоб беради. Бу Самарқанд кўчаларида сайр қилиш учун жонли равишда тақдим этилган ҳақиқий экскурсиядир.

«Самарқанддаги Регистон майдони - Марказий Осиёдаги энг гўзал жойлардан биридир. Буюк ипак йўли даврида Регистон дунёдаги энг йирик савдо чорраҳаси бўлган. XV асрдан буён бу ерда учта мадраса, масжид ва саройлар бунёд этилган. Улар сеҳрли мовий ранглар билан қопланган олтин ҳаттотлик гумбазлари билан безатилган», деб хулоса қилади «GEO» .

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net