Франциядан муносабат: Темурийлар даври Ренессанси Президент Шавкат Мирзиёев томонидан пойдевор яратилаётган замонавий Ўзбекистон Учинч

17.12.2020 11:16

ПАР?Ж, 17 декабрь. «Дунё» АА/. Тошкент шаҳрида Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон ҳамжамияти томонидан ташкил этилган Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги доирасида бўлиб ўтган «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» мавзусидаги IV халқаро конгрессда Франциянинг таниқли фан ва санъат арбоблари, тарихшунос ва маданият соҳаси вакиллари онлайн тарзда иштирок этди, деб хабар бермоқда, «Дунё» АА мухбири.

Конгрессда Франция Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти Ф.Брессанд «Темурийлар даври маданияти Ренессанси», Ф.Ришар «Моварауннаҳр қўлёзмалари Франция тўпламларида», П.Лериш ва Сеголен де Понтбриан «Қадимги Бақтрия худудида ўзбек-француз археология ҳамкорлиги», М.Боннел «Абу Али ибн Сино қўлёзмалари Европа тўпламларида», Р.Ранте «Лувр музейининг Ўзбекистон билан лойиҳалари», М.Тутан «А.Навоийнинг маданий меъроси» мавзуларидаги тақдимотлари билан қатнашди.

Француз олимлари мамлакатимиз маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бугунги кунда Ўзбекистоннинг Франция билан маданий ҳамкорлигининг муҳим йўналиши эканини таъкидлади.

Фредерик Брессанд, Франция Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси президенти, Самарқанд шаҳри фахрий фуқароси:

— Ўзбек маданий меъросига бағишланган анжуманларнинг ташкил этилиши Президент Шавкат Мирзиёев ва республика маданият соҳаси вакилларининг пандемия даврига қарамасдан олиб бораётган самарали саъй-ҳаракатларнинг натижасидир. Кўплаб янги китоб ва тўпламларнинг ушбу қийин даврда яратилгани, маданий меъросни асраб-авайлаш мамлакат раҳбариятининг доимо диққат марказида экани мамнуният бағишлайди.

Ўзбек маданиятини сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган ишлар 30 йилдан ортиқ давр мобайнида ўзбек маданияти билан шуғулланаётган мен каби инсонлар учун ҳам ажойиб имкониятдир. Маълумки, Ўзбекистон ҳудудида икки марта улкан Ренессанс даври бўлган. Шулардан мен учун муҳим аҳамият касб этадигани бу - Темурийлар даври Ренессансидир. ?шончим комилки, мазкур давр маданий юксалиши Президент Шавкат Мирзиёев томонидан пойдевори яратилаётган замонавий Ўзбекистон Учинчи Ренессансига илҳом бахш этади.

Франсис Ришар, Франция миллий кутубхонаси шарқ қўлёзмалари фонди собиқ директори, «Моварауннаҳр қўлёзмалари Франция тўпламларида» китоби муаллифи:

— Мазкур конгреснинг бош мавзуси - Учинчи Ренессанс деб номланиши менга бахтиёрлик ҳиссини тақдим этади. Мен «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойиҳасида  дастлабки кунларидан буён иштирок этиб келяпман.

Йилдан-йилга жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг бой маданияти ҳақида бой тасаввурларга эга бўлиб бормоқда. Шунингдек, янги Ўзбекистонда маданий-маънавий меросни асраб-авайлаш ва сақлаш бўйича дунё тарихчи-экспертлари билан ҳамкорликда ноёб дастурлар амалга оширилмоқда. Ўзбек маданиятининг ҳар бир соҳаси қимматли манбаларга бой. Уларни тадқиқ этиш ва кенг тарқатиш олимларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Сеголен де Понтбриан, Термиздаги Ўзбек-француз экспедицияси раҳбари, археолог тарихчи:

— Анжуманда гарчи онлайн тарзда иштирок этган бўлсакда, Ўзбекистондаги маданий тадбир нафасини ҳис қилиб турдик. Бугун кўплаб тарихчилар, тадқиқотчилар, музейлар директорлари ва маданий намоёндалар ўзбек маданиятини янада бойитиш йўлида ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистонлик ҳамксбларимиз амалга ошираётган ушбу ташаббус таҳсинга лойиқ. Улар Европа, Осиё мамлакатлари, Россия музейлари ва кутубхоналарида сақланаётган моддий ва номоддий бойликларни, уларнинг факсимиле нусхаларини олиб дурдона асарлар яратмоқда. Мазкур форум халқаро даражада ўзини кўрсата олди ва кўплаб олимларни бирлаштирувчи воситага айланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net