Франциядан муносабат: Маҳалла - ўзбек халқининг аҳиллик, тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат каби қадриятлари ва анъаналари қўрғони

16.03.2021 12:59

ПАР?Ж, 16 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда маҳалла ва оила институтларини қўллаб-қувватлаш ва уларни ривожлантириш бўйича ислоҳотлар Франция ижтимоий-сиёсий, илм-фан доиралари вакиллари томонидан эътироф этилмоқда. Тарих фанлари доктори, профессор Мишель Салинас «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида маҳалла  институтининг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини изҳор қилди.

- Мен Ўзбекистонда бир неча маротаба бўлганман, - деди француз олими. - Тарихчи сифатида қайси юртга борсам, ўша халқнинг турмуш тарзи ва урф-одатлари билан қизиқаман. Юртингизга сафарларим чоғида ўзбекларнинг чинакам болажон халқ эканига амин бўлганман. Аҳолининг кўпчилигини навқирон ёшлар ташкил этишини инобатга олсак, Ўзбекистонни, ҳеч бир муболағасиз, ёшлар мамлакати, дейиш мумкин. Шунинг учун Президент Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ёшларни қўллаб қувватлаш, уларнинг салоҳияти юксалтириш ва имкониятини  кенгайтиришга йўналтирилган изчил сиёсат кишига мамнуният бахш этади.

Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни қабул қилиш ташаббуси бунинг яққол ифодасидир. Бундай халқаро ҳужжатнинг қабул қилиниши мустақил ҳамда ижодий фикрлашга қодир навқирон авлод вакилларининг салоҳиятини барқарор ривожланиш йўлида сафарбар этишга кенг имкониятлар очиб беради.

Шу ўринда Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятининг муҳим институти — ўзбек маҳалласи тўғрисида алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим. Мен маҳалла нима эканини юртингизга фуқаролик жамиятининг ривожланишига бағишланган халқаро анжуманда иштирок этиш учун борганимда ўзим учун кашф этганман.

Маҳалладаги аҳиллик, тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат каби ўзбек халқига хос қадриятлар ва анъаналарнинг ёшлар тарбияси ва жамият  ривожида қай даражада муҳим эканини ўз кўзим билан кўрганман. Маҳалланинг ролини оширишга қаратилган сайи-ҳаракатлар алоҳида эътиборга лойиқ. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ташкил этилиши, 22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгиланиши шулар жумласидандир.

Ушбу вазифаларниннг барчаси янги Ўзбекистоннинг ривожланиши, дунё ҳамжамиятидаги ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишончим комил.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net