Франция матбуоти Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақида

14.10.2021 14:17

ПАР?Ж, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Франциянинг «Opinion Internationale» нашрида Ўзбекистон Президенти сайлови ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материалда бундан бир неча йил муқаддам демократлаштириш жараёни бошланган Ўзбекистон ҳаёти учун жорий йил алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланган. Чунки мамлакатда 24 октябрь куни Президент сайлови ўтказилмоқда.

«Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси 23 июль куни сайлов кампанияси бошланганини расман эълон қилди», - деб ёзади француз нашри.

Мақолада 2016 йилда бошланган ислоҳотлар ва очиқлик жараёни доирасида қабул қилинган янги Сайлов кодекси ҳақида маълумот берилган. «Янги қонун миллий даражадаги қизғин мунозаралар натижасида барча сиёсий кучлар, институтлар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида тайёрланди ва қабул қилинди», - деб қайд этилган материалда.

Француз  нашри, шунингдек, 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган сайловнинг шаффоф ўтишини таъминлаш учун халқаро кузатувчилар  мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлишини маълум қилган.

«Демократик маданиятни илгари суриш узоқ вақт талаб этади ва бу, биринчи навбатда, мунозаралар ташкил қилиш ва тенглик тамойилларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантиришдан иборатдир. Шунинг учун ҳам мамлакатда сайловни ташкил этадиган кадрларни тарбиялаш ва уларнинг касб маҳоратини оширишга йўналтирилган қатор лойиҳалар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди», - деб ёзади «Opinion Internationale».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net