Франция элчихонаси билан ҳамкорликда киноижодкорлар учун танлов эълон қилинди

05.11.2020 10:17

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. IVA компанияси (IVA Company) ва Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Миллий кинокомиссияси билан ҳамкорликда сифатли ҳужжатли фильмлар яратиш бўйича тайёрлов-тренинг курси учун номзодларни қабул қилиш бўйича танлов ўтказади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири «Ўзбеккино» Миллий агентлиги манбасига асосланиб.

Ушбу тренинг орқали ўзбек тилида ҳужжатли кинолойиҳаларни яратиш ва суратга олиш мумкин.

Мазкур лойиҳанинг асосий мақсади – ёш истеъдодларнинг янги ғояларини қўллаб-қувватлаш, ижодий имкониятларини амалга оширишда кўмаклашишдан иборат. Бунда ёш киноижодкорлар ўзларининг муаллифлик лойиҳаларини ишлаб чиқариш бўйича керакли билим ва малакага эга бўладилар.

“KinoDocOuzbekistan” лабораториясида ўзбек кинематографистлари ҳамда ёш киноижодкорларнинг сценарийлари ва режиссёрлик йўналишлари бўйича ҳужжатли фильмлар яратиш белгиланган.

IVA Company режиссёр Люк Товен бошчилигида ўзбекистонлик 6 нафар режиссёр ва уларнинг жамоасига мамлакатимизда 12 кунлик интенсив тренинг ўтказишни ҳам режалаштирган. Унда ёш киноижодкорлар сценарий ёзишдан бошлаб, фильм суратга олиш жараёнигача бўлган машғулотларда иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net