"Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми "Олтин глобус" мукофотига даъвогарлар рўйхатига киритилди

09.12.2020 13:19

ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган "Фариданинг икки минг қўшиғи" фильми "Олтин глобус" мукофотининг "Хорижий тилдаги энг яхши фильм" номинациясида иштирок этиш учун танлаб олинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига таяниб.

Жорий йил 77 мамлакатнинг 138 та фильми  "Хорижий тилдаги энг яхши фильм" номинациясига даъвогарлик қилмоқда.

“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильмида ўтган асрнинг бошларида Туркистонда юз берган сиёсий воқеаларнинг юртимиз аҳолисига кўрсатган таъсири бир оила мисолида очиб берилган.

Сценарий муаллифи ва режиссёр Ёлқин Тўйчиев, постановкачи оператор Баҳодир Йўлдошев, постановкачи рассом Бектош Ражабов, фильм директори Шавкат Ризаев.

Ролларда Баҳром Матчонов, Юлдуз Ражабова, Элмира Раҳимжонова, Маржона Ўлжаева, Санобар Ҳақназарова, Нодира Ҳожиқулиева ва бошқалар суратга тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Оскар қўмитаси томонидан Оскар  мукофотининг “Энг яхши халқаро бадиий фильм” номинациясига ҳам “Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми илгари сурилган эди.   

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net