“Фариданинг икки минг қўшиғи” фильми “Ника” мукофотига даъвогарлик қилмоқда

10.03.2021 13:59

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган “Фариданинг икки минг қўшиғи” бадиий фильми “Ника” киномукофотининг “Болтиқбўйи ва МДҲ мамлакатларининг энг яхши фильми” номинациясига даъвогарлик қилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик манбасига асосланиб.

Пандемия туфайли 2019 йилги “Ника”нинг тантанали тақдирлаш маросими 2021 йилнинг баҳорига кўчирилганди.

Киномукофотнинг 2019 ва 2020 йилги тантанали тақдирлаш маросими бир вақтда 2021 йилнинг апрелида ўтказилиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net