ЕХҲТ доимий кенгашида Ўзбекистон Президенти сайлови якунлари тўғрисида ахборот тақдим қилинди

29.10.2021 11:06

ВЕНА, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Вена шаҳридаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий вакили, элчи Абат Файзуллаев ЕХҲТ доимий кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайлови якунлари тўғрисида маъруза қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Йиғилишда ЕХҲТ котибияти ва ташкилотнинг бошқа муассасалари раҳбарияти, барча 57 иштирокчи давлатнинг доимий миссиялари раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, 11 та мулоқот бўйича ҳамкор иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисоботида Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари ҳақида Марказий сайлов комиссияси маълумотларига асосланган батафсил маълумот тақдим этилди.

Жорий сайлов Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Янги Ўзбекистонни шакллантириш бўйича ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар дастурига ҳамоҳанг тарзда ўтказилгани таъкидланди.

Ўзбекистонда сайловга биринчи марта мисли кўрилмаган даражада кўп сонли халқаро ва хорижий кузатувчилар, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилгани алоҳида қайд этилди. Сайловда 20 дан ортиқ халқаро ташкилот, жумладан, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси ва Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (Д??ҲБ), Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, МДҲ ПА, Туркий кенгаш ПА, ?слом ҳамкорлик ташкилоти, 50 та хорижий давлатдан мингга яқин кузатувчи иштирок этди. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1 минг 672 нафар вакили сайлов жараёнини бевосита ёритди.

Аксарият халқаро ташкилотлар вакиллари ўз баҳоларида сайлов жараёни самарали ташкил этилгани, адолатли, очиқ, ошкора, рақобат муҳитида ва, энг муҳими, демократик тамойиллар ва стандартларга мос  тарзда ўтказилганини таъкидлагани қайд этилди.

Ўзбекистон ЕХҲТ Д??ҲБ билан конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр экани, мазкур ташкилотнинг якуний ҳисоботи ҳамда Ўзбекистонда сайлов жараёнини янада такомиллаштириш бўйича тавсияларини диққат билан ўрганиб чиқиши маълум қилинди.

Қатор дипломатия ваколатхоналари, хусусан, Озарбайжон, Буюк Британия, Европа ?ттифоқи, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, АҚШ, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия миссиялари раҳбарлари Ўзбекистон тақдим этган ҳисобот якунида мамлакатни Президент сайлови муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Сўзга чиққанлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, мансабдор шахслар ҳисобдорлик даражасини ошириш ва коррупцияга қарши курашиш борасида кўрилаётган чора-тадбирларни олқишлашини таъкидлади. Қўшни мамлакатлар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича конструктив қадамлар юқори баҳоланди. ?слоҳотларни изчил ривожлантириш ва тўлиқ амалга ошириш Ўзбекистонда демократик бошқарувни мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодий-ижтимоий тараққиётни кенгайтириш имконини бериши таъкидланди.

Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган ижобий ўзгаришлар қаторида Марказий сайлов комиссиясининг профессионаллик даражаси ошгани, сайлов жараёни ошкоралиги таъминлангани ва сайловда мунозарали масалаларни ҳал этиш механизми такомиллаштирилгани ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, сайловда аҳолининг фуқаролик позицияси кучайгани, бунинг самарасида участка сайлов комиссияларида сайловчилар фаоллиги ошганига эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net