Европадан табрик: Дўстлик ва меҳр-оқибат қадриятлари билан биз ушбу синовли даврни енгиб ўтамиз

02.01.2021 13:16

БРЮССЕЛЬ, 2 январь. /“Дунё” АА/. Бельгиянинг «Diplomatic World Institute» таҳлил маркази президенти ва бош директори Барбара Дитрих “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг Янги йил табриги йўллади.

“Азиз Ўзбекистонлик дўстларим!

Жуда қийин ва синовли йил ортда қолди, биз кўплаб кутилмаган муаммоларга дуч келдик ва уларга ечим топмоқдамиз.

Вазиятни назоратда ушлаб туриш учун барча саъй-ҳаракатлар қилинди ва қилинмоқда. Одамлар бир-бири билан ҳамжиҳам бўлди, бир-бирига ғамхўрлик қилмоқда, муҳтожларга ёрдам қўли узатилди.

2021 йил биз янги ҳақиқатлар ва янги ҳаёт устида ишлашимиз керак. COVID-19дан олдинги турмуш тарзига қайтиш осон бўлмайди. Аммо дўстлик ва меҳр-оқибат қадриятлари билан биз ушбу синовли даврни енгиб ўтамиз.

Ўзбекистон халқига бу йўлда муваффақият ва соғлик тилайман.

Янги йил билан!"

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net