Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси билан учрашув

05.03.2020 11:28

ТОШКЕНТ, 5 март. /“Дунё”/ АА. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Ғазначилик департаменти раҳбари Аксел Ван Недервеен бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда, “Дунё” АА мухбири банк манбасига асосланиб.

Қайд этилишича, учрашувда ички пул бозорини ривожлантириш бўйича лойиҳа муҳокама қилинган. Бу борада ЕТТБ, Марказий банк ва қатор тижорат банклари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш масалалари кўриб чиқилган.

ЕТТБ делегацияси вакиллари Ўзбекистонда банк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва зарур кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда ЕТТБ президенти Сума Чакрабарти бошчилигидаги делегация ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турибди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net