Европа Комиссиясининг Савдо бўйича бош директори билан учрашув

05.03.2020 11:27

БРЮССЕЛЬ, 5 март. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Европа ?ттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари Дилёр Ҳакимов Европа Комиссиясининг Савдо бўйича бош директори Руперт Шлегельмилх билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Европа ?ттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқиш масаласини муҳокама қилди. Суҳбатдош бу жараённи юқори баҳолаб, унинг жорий йилда якунланишига умид билдирди.

Шунингдек,  Руперт Шлегельмилх ҳозирги пайтда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Битим бўйича музокаралар 5-босқичининг дастлабки натижаларини ижобий баҳолади. Ушбу учрашув давомида томонлар ушбу ҳужжатнинг кўплаб муҳим жиҳатлари бўйича келишиб олди.

Европа Комиссияси вакиллари "ГСП+" умумий имтиёзлар тизими доирасида берилган саволларга Ўзбекистон жавоблари олганини тасдиқлади. Айни пайтда берилган маълумотлар таҳлили ўтказилмоқда.

Суҳбат асносида март ойининг охирида Битим доирасида музокаралар ўтказиш ва мамлакатимизнинг "ГСП +" тизимига қўшилиши бўйича фикр алмашиш мақсадида Ўзбекистон делегациясининг Брюсселга ташрифини ташкил этиш ҳамда Европа ?ттифоқи институтлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказишга алоҳида эътибор берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net