ТОШКЕНТ, 7 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда «Марказий Осиёда барқарор туризм модели: салоҳиятни яратиш, хабардорликни ошириш, технологиялари жорий қилиш" лойиҳасига старт берилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси манбасига асосланиб.
Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси (ХСТУ) томонидан амалга ошириладиган лойиҳа Марказий Осиё мамлакатларининг сайёҳлик салоҳиятини оширишга қаратилган бўлиб, Европа ?ттифоқининг «Switch Asia» ташаббуси доирасида амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳанинг стратегик мақсади экологик хабардорликни ошириш ва Марказий Осиё мамлакатларининг меҳмонхона бизнесига илғор амалиёт ва технологияларни жорий этишдан иборатдир.
Шунингдек, лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг 40 та сайёҳлик тузилмасига электр энергияси, сув харажатлари, хоналардаги шароитларни назорат қилиш имконини берувчи мосламалар бепул тақдим этилади.
Европа ?ттифоқи томонидан молиялаштириладиган лойиҳа Самарқанд, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида амалга оширилиши белгиланган.