Европа ?ттифоқи билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси муҳокамалари электрон тарзда давом эттирилади

05.04.2020 20:57

ТОШКЕНТ. 5 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси билан Европа ?ттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битим (КШҲБ) лойиҳасининг савдо қисмини ишлаб чиқиш мақсадида европалик экспертлар иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манбасига асосланиб.

Музокаралар давомида битим лойиҳасидаги "Давлат харидлари" бобининг бир қатор бандлари, хусусан, камситишга йўлга қўймаслик умумий тамойиллари, давлат харидларида электрон воситалардан фойдаланиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотининг "Ҳукумат харидлари тўғрисида"ги битими доирасида Европа ?ттифоқи томонидан қабул қилинган асосий мажбуриятлар аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Муҳокамалар якунида дунёдаги мавжуд эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ҳужжат имзолашга тайёрлаш учун битимнинг қолган бобларини биргаликда ишлаб чиқишни электрон шаклда давом эттиришга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net