Европа Электротехника стандартлаштириш қўмитаси билан лицензия келишуви имзоланди

16.02.2021 10:41

ТОШКЕНТ, 16 февраль. /«Дунё» АА/. «Ўзстандарт» агентлиги ва Европа Электротехника стандартлаштириш қўмитаси (CENELEC) ўртасида лицензия келишуви имзоланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ўзстандарт» агентлиги маълумотига кўра, лицензия келишувининг имзоланиши натижасида CENELEC стандартларидан кенг фойдаланиш имконияти яратилди.

Европа стандартлари маҳаллий электротехника товарлари ишлаб чиқарувчиларга ўз маҳсулотларини Европа стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.

«Европа Электротехника стандартлаштириш қўмитаси стандартлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги ёки Агентлик ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти» давлат муассасаси (Стандартлар институти)га мурожаат қилишингиз мумкин», дейилади агентлик хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net