Юртимизнинг 10 та ҳудудида коронавирус қайд этилди

16.09.2020 17:08

ТОШКЕНТ, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистонда 16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 минг 776 (+211) тага етди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Янги касалланиш билан боғлиқ 92 ҳолат Наманган вилоятида, 62 таси Тошкент шаҳрида, 14 таси Бухоро вилоятида, 10 таси Қашқадарё вилоятида, 9 таси Самарқанд вилоятида, 8 таси Сирдарё вилоятида, 7 таси Сурхондарё вилоятида, 4 таси Тошкент вилоятида, 3 таси Қорақалпоғистон Республикасида, 2 таси Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилгани ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 61 ёшли Х.М. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Ш.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 45 минг 58 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда 3 минг 313 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net