ЮНВТО Бош котиби: Ўзбекистон пандемия даврида туризм соҳасига сармоя киритишни давом эттираётган кам сонли давлатлардан биридир

08.09.2021 13:05

МАДР?Д, 8 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг ?спаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (ЮНВТО) Бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.

Музокаралар чоғида томонлар техник ёрдамни жалб қилиш, хусусан, сайёҳлик соҳасида статистика, барқарор туризмни ривожлантириш дастурини амалга оширишни яхшилаш бўйича ХХР-ЮНВТО «Жанубий-Жанубий ҳамкорликка кўмаклашиш жамғармаси» (China-UNWTO South-South Cooperation Assistance Fund)нинг «Бир сайёра» техник ёрдам лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Учрашув чоғида Бош котибга Ўзбекистонда сайёҳлик саноатини тубдан ислоҳ қилиш, сайёҳликни барқарор иқтисодий ўсиш ва мамлакатни модернизация қилишнинг муҳим воситасига айлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Шу билан бирга, коронавирус пандемияси туризм соҳасига салбий таъсир кўрсатганини инобатга олиб, ҳукумат томонидан туризм бозори иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, соҳа фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар ҳаётга тадбиқ этилгани қайд қилинди. Ҳозирги кунда амалга оширилаётган санитария-эпидемиология хавфсизлик стандартлари бўйича  «Uzbekistan. Safe travel GUARANTEED» лойиҳаси орқали сайёҳлар Ўзбекистонга сафар қилишлари мумкин.

Ўз навбатида, ЮНВТО Бош котиби туризм индустрияси фаол ривожлантирилаёгани учун Ўзбекистон раҳбариятига самимий миннатдорлик ихҳор этди. «Ўтган беш йил мобайнида Ўзбекистон Президенти миллий туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай иқтисодий шароитларни яратиб берди, деди Зураб Пололикашвили. Республикада сайёҳлик соҳасини тубдан ислоҳ қилиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилди. Шунингдек, Ўзбекистон пандемия даврида туризм саноатига сармоя киритишни давом эттираётган саноқли давлатлардан биридир».

Суҳбатдош ташкилотнинг Ўзбекистон сайёҳлик саноатини ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ва мамлакатимизнинг миллий ва глобал туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мажбуриятини ҳам тасдиқлади.

Маълумот учун: Ўзбекистон 1993 йилда ЮНВТОга  аъзо бўлган. Республика ташкилот фаолиятида фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистоннинг ЮНВТО билан ҳамкорлигидаги муҳим тадбирлардан бири  2014 йил 30 сентябрь – 4 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ташкилот ?жроия қўмитасининг 99-сессияси ўтказилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net