Юнонистондан муносабат: Ўзбекистон Президенти сайлови демократик тамойиллар асосида ўтди

01.11.2021 13:57

АФ?НА, 1 ноябрь. /«Дунё» АА/. Юнонистон жамоатчилик доиралари вакиллари Ўзбекистон Президенти сайлови натижаларига доир ўз фикр-мулоҳазаларини «Дунё» ахборот агентлигига тақдим этди.

Греция дипломатия ва халқаро муносабатлар институти директори Андреас Андрианопулос Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайлов мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилаётган янгиланиш жараёнларида эришилаётган муваффақиятларнинг намойиши бўлганини қайд этди.

– Замонавий, изчил фаолият кўрсатаётган бозор иқтисодиёти ва жамиятни яратиш орқали Ўзбекистонни ўзгартиришга муваффақ бўлган Шавкат Мирзиёевнинг Президент сайловида ғалаба қозониши бежиз эмас, - деди эксперт. – Энди мамлакат олдида катта вазифалар турибди. Бироқ яхши ташкилотчиликка асосланган ва яхши бошқариладиган мамлакат ушбу вазифаларни муваффақиятли бажариши учун улкан салоҳият ва оптимизм ҳам мавжуд.

Юнон-Евросиё альянси президенти Ксенофон Ламбракис Марказий Осиё тарихида биринчи марта Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловида 5 нафар номзод, жумладан, бир нафар аёл иштирок этганини алоҳида урғулади.

– Ўзбекистон Президенти сайлови демократик тамойиллар асосида ўтди, - деди Ксенофон Ламбракис. – Мен халқаро кузатувчи сифатида қатор сайлов участкаларида бўлдим ва шуни айтишим мумкинки, ҳамма жойда сайлов жараёни аъло даражада ташкил этилди. Ҳеч қандай салбий ҳолатларга дуч келмадим. Бундан ташқари, ҳар бир сайлов участкасида тиббиёт ходимлари навбатчилик қиладиган тиббий хона ҳам мавжуд эди.

Сайлов бюллетенлари ташланадиган асосий қутидан ташқари, сайлов комиссияси томонидан имконияти чекланган ногирон одамларнинг овоз бериши учун махсус муҳрланган кўчма сайлов қутисининг ташкил этилгани мен учун катта кашфиёт бўлди. Бундай муносабатни қатор Ғарб демократик давлатларида ҳам учратмайсиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net