ЮН?СЕФ кўмагида Тошкентда Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар сақланадиган совутиш омбори очилди

20.11.2021 12:12

ТОШКEНТ, 20 ноябрь./ «Дунё» АА/. Бугун ЮН?СЕФ Жаҳон болалар куни муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигига Марказий Осиёдаги энг йирик вакциналар омборини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  

Мазкур совутиш омбори сақлаш температураси турлича бўлган катта миқдордаги вакциналарни сақлашга мўлжалланган. ?ншоатнинг очилиши ишончли эмлаш тизимини яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича ҳукумат саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

- Болалар саломатлиги ва касалликларнинг олдини олиш Ўзбекистон раҳбариятининг устувор йўналишларидан бири ҳисоблангани боис бундай ўлчамдаги совуқлик омборининг очилиши ўз вақтида бўлди, - деди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев. - Ушбу омбор бутун миллий эмлаш дастури учун логистика марказига айланиб, вакциналарни етказиб бериш ва уларни бошқариш учун имкониятларимизни кенгайтиради.

Республика вакциналар омборида ҳозирда мавжуд бўлган барча турдаги вакциналарни сақлаш мумкин. У деярли 1000 квадрат метрга тенг учта совуқлик камераси (2-8°C), ультрасовуқ совутгичлар (3000 литр ҳажмли) ва музлатгич хоналар (40 кубометр) билан жиҳозланган бўлиб, иммунизация учун зарур материаллар сақланадиган 1000 квадрат метр қуруқ омборга ҳам эга. Омборхона юкларни тез ва самарали бошқариш учун электр юк кўтаргичлар, док айвонлари, текислаш платформалари ва кўтариш механизмлари билан жиҳозланган.

- Яхши ишлайдиган таъминот тизими ва совуқлик занжирига эга бўлиш самарали миллий иммунизация дастури учун жуда муҳимдир, - деди ЮН?СЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшон Хон. - ЮН?СЕФ Ўзбекистоннинг миллий таъминот тизими ва совуқлик занжири узлуксиз ишлашига ҳисса қўшадиган ҳамда минтақадаги бошқа мамлакатларга намуна бўла оладиган ушбу объект қурилишида кўмак берганидан мамнун.

Маълумот учун, 2017 йилдан буён ЮН?CEФ Ўзбекистон бўйлаб жами 21 та вакцина омбори қурилишида ёрдам берди. Бундан ташқари ЮН?CEФ совутгичли юк машиналари, вакциналар учун контейнерлар ва совуқлик камераларини етказиб берди. Ушбу камераларда ишлайдиган ходимларни ўқитиш ҳамда объектлар эксплуатацияси бўйича зарур қўлланма ва кўрсатмаларни ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.

ЮН?CEФ 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳамкорлик дастури доирасида таъминот тизими ва совуқлик занжирини бошқариш, режалаштириш, мониторинг ва баҳолаш соҳаларида миллий ва маҳаллий салоҳиятни мустаҳкамлаш бўйича Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net