ЮНЕСКОнинг "Ёшлар учун ипак йўли илмий-тадқиқот гранти" танлови эълон қилинди

03.02.2021 17:57

ТОШКЕНТ, 3 февраль. /«Дунё» АА/. ЮНЕСКО ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Хитой Миллий комиссияси ҳамкорлигида "Ёшлар учун ипак йўли илмий-тадқиқот гранти" танлови эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нновацион ривожланиш вазирлиги маълумотига таяниб.

Танловнинг асосий мақсади ?пак йўлидаги умумий меросни янада чуқур ўрганиш учун ёш тадқиқотчиларни сафарбар этиш ва рағбатлантиришдан иборат.

Танлов доирасида 12 та илмий тадқиқот учун 10 минг доллар миқдорида грантлар ажратилади.

 Танловда 35 ёшдан ошмаган тадқиқотчилар иштирок этиши мумкин.

Таклиф этилаётган тадқиқот индивидуал тадқиқотчи, тадқиқот гуруҳи томонидан амалга оширилаётган ёки ҳамкорликдаги тадқиқот лойиҳасининг бир қисми бўлиши мумкин.

  Номзодлар ариза шаклида ўз тадқиқотлари, усуллари, кутилаётган натижалари ва мавжуд грант лойиҳасига қўшадиган ҳиссаси ҳақидаги батафсил маълумот ва таклифларини акс эттириши лозим.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net