ЮНЕСКО нинг туркий оламдаги муқобили – ТУРКСОЙ тузилмаси журналида Ўзбекистон ҳақида мақола чоп этилди

11.06.2020 13:09

АНҚАРА, 11 июнь. /«Дунё» АА/. Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) журналининг навбатдаги сонида мамлакатимиз тўғрисида қатор мақолалар нашр этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбир.

Мақолаларда Ўзбекистоннинг 2019 йилда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига тўлақонли аъзо бўлиб киргани юқори баҳоланади ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташкилот доирасидаги ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот келтирилади.

Журналда Хива шаҳрини 2020 йилда "Турк дунёсининг маданий пойтахти" деб эълон қилинишига алоҳида эътибор қаратилади. Ушбу мавзуда, хусусан, туркиялик олим, Боязит Йилдирим университетининг (Анқара) сиёсий фанлар ва давлат бошқаруви факультети доценти Айше Чолпан Ялдизнинг "Қадимги Хива шаҳри – туркий дунёнинг маданий пойтахти – 2020" сарлавҳаси остида мақола ҳам чоп этилган.

Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар турк ва рус тилларида, рангли фотосуратлар билан безатилган ва инглиз тилида қисқача мазмуни келтирилган.

Журнал туркий дунё мамлакатларида кенг тарқалган ва ТУРКСОЙ расмий веб-сайтида рақамли форматда нашр этилган.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро турк маданияти ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия маданият вазирлари томонидан имзоланган шартнома асосида тузилган. Тузилма ЮНEСКОнинг туркий оламда ўзига хос муқобили ҳисобланади ва халқаро майдонда маданият соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net