Ёшларни тамакидан ҳимоя қиламиз

30.05.2020 11:06

ТОШКЕНТ, 30 май. /«Дунё» АА/. Тошкентда 31 май – Халқаро тамакисиз кун муносабати билан ёшларни ушбу зарарли маҳсулотдан, шунингдек, тамаки саноати маркетингидан ҳимоя қилишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва «?бн Сино» жамоатчилик фонди ҳамкорлигида видеоалоқа шаклида ташкил этилди.

 Халқаро тамакисиз кун ҳар йили 31 майда барча мамлакатлар ҳукуматлари ва жамоатчилиги эътиборини жалб қилиш мақсадида ЖССТ шафелигида нишонланади. Бу йилги сана «Ёшларни тамакидан ҳимоя қиламиз: ҳаракат қилиш вақти келди!» шиори остида ўтказилди.

 Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси, Campaign for Tobacco-Free Kids (АҚШ) тузилмаси, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тамакига қарши кураш бўйича мувофиқлаштирув кенгаши халқаро экспертлари иштирок этди.

 ЖССТ маълумотига кўра, ҳар йили 8 миллиондан зиёд киши тамаки чекиш оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда. Ўлимларнинг 7 миллиондан ортиғи бевосита тамаки истеъмоли туфайли 1,2 миллионга яқини эса чекмайдиган, лекин тамаки тутуни таъсирида бўлган кишилар билан рўй беради.

 Тамаки саноати корхоналари даромад олиш илинжида чекувчиларни кўпайтиришга зўр бермоқда. Дунё бўйича биргина маркетинг ва реклама учун йилига 8 миллиард АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланади.

Ушбу тадбир "СОVID-19" пандемияси даврида, айниқса, муҳим. Чунки айнан кашандалар коронавируснинг оғир шаклига дучор бўлиши маълум. ЖССТ жорий йил ўтказган тадқиқоти натижалари Соvid-19 касаллигига чалиниш эҳтимоли тамаки чекмайдиган кишилардан кўра, кашандаларда кўпроқ эканини исботлади.

Анжуманда ЖССТ Европа минтақавий бюросининг тамакига қарши кураш бўйича глобал чақириқлари ҳамда бошқа мамлакатлар мисолида ёшлар ҳимояси тўғрисидаги тақдимоти, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тамакига қарши кураш бўйича мувофиқлаштирув кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «?бн Сино» жамоатчилик фонди тақдимотлари намойиш этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net