Яшил истеъмол кредитларининг ажратилиши режалаштирилмоқда

12.08.2022 23:04

ТОШКЕНТ, 12 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ва “Халқ банки” ўртасида аҳолига энергияга тежамкор ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш учун яшил истеъмол кредитлари ажратиш йўналишида Бош келишув имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, ушбу битим вазирлик ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг ижрочи директори Элзод Рахмонов ва “Халқ банки”  бошқаруви раиси ўринбосари Дилшод Қутлиев томонидан имзоланди.

Келишув доирасида Банк Жамғарма маблағлари ҳисобидан аҳолига энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошмаган ҳолдаги беш йил муддатга яшил истеъмол кредитлари ажратилиши режалаштирилган.

Ушбу кредит маблағларини ажратиш орқали аҳолининг энергия ресурларига тобора ошиб бораётган талабини қондиришга ва атроф муҳитга зарарли газлар ажралишини камайтиришга эришилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net