Япониянинг Майдзуру шаҳри аҳолиси Ўзбекистон туризм ва спорт салоҳияти билан таништирилди

07.07.2021 12:00

ТОК?О, 7 июль. /«Дунё» АА/. Япониянинг Майдзуру шаҳри аҳолиси Ўзбекистон туризм ва спорт салоҳияти билан таништирилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тақдимот Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан Токио Олимпия ўйинларида иштирок этадиган дзюдо бўйича мамлакатимиз терма жамоасини қабул қилиш арафасида ўтказилди.

Дипломатлар томонидан мамлакатимизнинг маданий ва туристик салоҳияти, шунингдек, ўзбек спортчилари ҳамда улар томонидан Токио Олимпиадасига қўлга киритилган йўлланмалар ҳақида маълумотлар берилди. Тақдимотда шаҳар мэри Рёдзо Татами иштирок этди.

Шаҳар маъмурияти вакиллари ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ўзбек дзюдочиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида тайёрланган видеороликни намойиш қилди.

 Мазкур тақдимот ҳудудий ОАВ томонидан кенг ёритилди. Жумладан, Киота  префектурасидаги етакчи газеталаридан бири - «Kyoto Shimbun» мазкур тадбир ҳақидаги мақолани ўқувчилари эътиборига ҳавола қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net