Япония ўзбекистонлик талабаларга 2,6 миллион АҚШ доллари миқдорида грант ажратиши мумкин

23.07.2020 16:11

ТОШКЕНТ, 23 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси (ID-20132) regulation.gov.uz порталига муҳокамага қўйилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур ҳужжат асосида Япония ҳукумати томонидан тақдим этилаётган 291 миллион Япония иенаси (2,6 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг) миқдоридаги грант қабул қилиниши кўзда тутилган.

Мазкур грантлар, асосан, Япониянинг етакчи университетларининг магистратура босқичида ўқиш ташкил этишга қаратилади.

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш кимлар томонидан мувофиқлаштирилади ва ўқиш учун номзодларни ким танлаб олади?

Ўзбекистон томонидан:

-Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари;

-Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти;

-Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;

-?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;

Япония томонидан:

-Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси;

-Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA);

-Ўзбекистон-Япония инсон ресурсларини ривожлантириш маркази (UJС) томонидан амалга оширилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур лойиҳа доирасида Японияда таҳсил олаётган стипендиантларнинг ўқиши ва ўқишини тамомлаганларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб борилади.

Эътиборли жиҳати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси “Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисида ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги Низом”нинг 7-бандига мувофиқ, мазкур лойиҳа стипендиантларига берилган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар тўғридан-тўғри (синовларсиз) тан олинади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қарор лойиҳаси муҳокамаси шу йилнинг 6 августигача давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net