Япон буддавийлик ташкилоти Ўзбекистон зиёрат туризми салоҳиятига қизиқиш билдирмоқда

19.02.2021 14:30

ТОК?О, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида ушбу давлатдаги йирик буддавийлик ташкилоти - «Rissho Kosei-kai» раиси Кейджи Кунитоми ва ташкилот таркибидаги ?лмий-тадқиқот институти директори Осаму Айнотани билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда «Rissho Kosei-kai» вакилларининг жорий йил Ўзбекистонга сафарини ташкил қилиш, юртимизнинг иқтисослашган ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида Япония вакиллари Ўзбекистоннинг жанубида буддизмнинг тарқалиш тарихи, япониялик олимлар билан олиб борилган археологик тадқиқотлар, Кюдзо Катонинг буддизм тарихини ўрганиш бўйича Сурхондарё вилоятида олиб борган илмий фаолияти ҳамда юртимизда амалга оширилаётган кенг ислоҳотлар ва яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида батафсил таништирилди.

К.Кунитоми Ўзбекистоннинг бой тарихи ва туризм салоҳиятига катта қизиқиш билдириб, элчихона томонидан илгари сурилган таклифларни кўриб чиқиб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истагини билдирди.

Шу билан бирга, коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиши билан Ўзбекистонга сафар қилиш масаласини ўрганиб чиқиш ниятида эканини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net